Yangiliklar
Yangiliklar
2026-01-26
Шахснинг розилиги бўлмасдан, таҳдид, босим ёки қўрқитиш орқали ишга жалб этилиши мажбурий меҳнат ҳисобланади.
🗂Меҳнат кодекси, 5-модда (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6257616)
Қуйидаги ҳолатларда меҳнат мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:
• Ҳарбий хизмат ёки муқобил хизмат
• Фавқулодда ёки ҳарбий ҳолатларда бажариладиган ишлар
• Суд ҳукми билан, давлат назорати остида бажариладиган
ишлар
⚠️ Мажбурий меҳнатга мисоллар:
• Розилигисиз ишга жалб қилиш
• Ишдан бош торганда таҳдид қилиш
• Мансаб ваколатидан фойдаланиб мажбурлаш
Мажбурий меҳнатга дуч келсангиз,
Меҳнат инспекциясининг munosibmehnat_bot (https://t.me/munosibmehnat_bot) боти орқали хабар юборишингиз ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
+99871 200-06-00 ишонч телефони орқали мурожаат қилиши мумкин.
✋Эслатма:
Мажбурий меҳнат — қонунга зид. Меҳнат фақат эркин ва ихтиёрий бўлиши мумкин.