Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ЯНГИ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ: РОССИЯГА КИРИШ “ruID” ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИШ БИЛАН АМАЛГА ОШАДИ

error

2025-07-11

Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан хорижий фуқаролар учун махсус ишлаб чиқилган “ruID” мобил иловаси ишга туширилди.

2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга вақтинча ёки меҳнат фаолияти мақсадида киришни режалаштираётган барча хорижий фуқаролар учун электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш “ruID” иловаси орқали мажбурий ҳисобланади.

📲 Иловани қуйидаги расмий платформалар орқали юклаб олиш мумкин:

 • Google Play: https://play.google.com/store/apps/details?id=ru.gosuslugi.migrant

 • App Store: https://apps.apple.com/uz/app/ruid/id6745255593

ℹ️Муҳим: Россияга кириш фақат “ruID” иловасида рўйхатдан ўтган ва аризаси тасдиқланган фуқаролар учун амалга оширилади. Электрон аризаси йўқ шахслар Россияга киритилмайди.