Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Меҳнат ярмарка

error

2023-09-16

☑️ Навоий шаҳри марказидаги  ”Алишер Навоий” маданият ва истироҳат боғида, Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида  ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. 

 Унда 1168 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди. Шундан 409 нафар ёшларни ташкил этади. 

 Вилоятдаги барча ҳудудларидан жами 352 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 2299 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

✅ 345 нафар фуқаронинг доимий иш билан бандлиги таъминланди. Шундан 153 нафари ёшларни ташкил этади.

 Шунингдек 17 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 

✅ 74 нафар касбга эга бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди 

✅ 36 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

  Ярмарка давомида "Аёллар     дафтари" ва "Ёшлар дафтарида" рўйҳатда турувчи 15 нафар хотин-қизларга  тикув машинаси топширилди.

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқарма ахборот хизмати.