Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Обод_хонадон_обод_коʻча_обод_маҳалла

error

2023-09-20

Сўнги йилларда чекка ҳудудлар аҳолисининг турмуш фаровонлиги юксалиб, одамлар ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаёти мисолида ҳис қилиб яшамоқда.

 Хусусан Навбаҳор тумани "Қоровултепа" маҳалласида " Обод хонадон, обод кўча ваобод маҳалла"  тамойили асосида бўлаётган қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

 Айни кунларда  маҳалланинг 5 та кўчасини 2,5 км шағал ётқизилди, ҳамда ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудидаги 75 мм ли сув қувури таъмирланди ва 0,4 км масофадаги ичимлик суви тармоғини янгилаш ва аҳолини газ билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда.

 Шунингдек 3 дона трансформатор ҳамда 1,5 км ҳаво узатиш электр тармоқлари жорий таʼмирланди, 35 дона  яроқсиз ёғоч таянчлар ўрнига 32 дона темир бетон таянчлар олиб келиниб ҳозирги кунда 24 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 

Бошқарма ахборот хизмати