Янгиликлар
Янгиликлар
2023-10-06
Айни кунларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги "Хомработ" маҳалласида "Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла" тамойили асосида кенг кўламдаги ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан дастур доирасида ушбу маҳаллада 2,8 км йўллар жорий таъмирланмоқда, 1 км йўллар шағаллаштирилди, 5,6 км йўллар асфалтлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, ишлар бошлаб юборилган.
Жумладан, ҳудудда электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида жами 13,3 км кабеллари янгиланиб, 2 та янги трансформатор пункти ўрнатилди, шунингдек, 275 дона темир бетон таянч устунлари келтириб ўрнатилди, аҳоли талабларидан келиб чиқиб, қўшимча яна 25 дона темир бетон таянч устунлари келтириб ўрнатилмоқда. Мавжуд 8 та трансформатор пунктларида эса мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Маҳалла аҳолисининг марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 28,1 км ичимлик суви тармоқлари тортиш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 4,5 км ичимлик сув қувурлари тортилди.
Шунингдек, пиёдалар йўлакчаси, ёритиш чироқлари, спорт майдонларини қуриш, қабристонларнинг маъмурий биноларини қуриш ва ижтимоий объектлар ҳолатини яхшилаш ҳамда зарурий жиҳозлар билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси
Ахборот хизмати.