Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2023-10-09

  Ижтимоий тармоқларда "Сиздан Телеграм" телеграм каналида "Навоий Уран" Давлат корхонаси ишчилари томонидан "Ишчилар мобил алоқа йўқ ҳудудга теримга жўнатилди" сарлавҳаси остида  хабар  тарқалди.

  Мазкур мурожаат юзасидан Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспексияси томонидан ўрганиш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди. "Навоий Уран" Давлат корхонаси ишчи-ходимлари ихтиёрий ва мажбурий жамоа ишларига, хусусан, 2023-йил пахта йиғим-терим ишларига, шунингдек, 7-8-октябр кунларида ҳам жалб этилмаган. Бундан ташқари, ишчи-ходимларни  пахта йиғим-терим ишларига жалб этиш масаласи корхона раҳбарияти кун тартибида йўқлиги ва бу борада ҳеч қандай махсус топшириқ берилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда корхонанинг барча  ишчи-ходимлари белгиланган жадвал асосида доимий иш жойида ишлаб чиқариш жараёнларида ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётганлигини маълум қиламиз.  

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси 
Ахборот хизмати.