Янгиликлар
Янгиликлар
2023-10-23
Эндиликда ижтимоий нафақаларнинг манзиллиги ва уни тайинлашдаги адолатлик ошади
Бугунги кунда Ўзбекистонда 2,3 млн дан ортиқ кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланмоқда. Давлат томонидан сарфланаётган ушбу маблағлар аслида кам таъминланган ва оғир аҳволга тушиб қолган шахсларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қоплашга қаратилган. Аммо сўнги йилларда баъзи бир ўзига тўқ фуқаролар ижтимоий заиф қатламларга мўлжалланган нафақадан фойдаланиш ҳолатлари учраётганлиги аниқланган. Шу каби ҳолатларни олдини олиш ва ижтимоий нафақаларнинг манзиллигини ошириш ҳамда уни тайинлашдаги адолатликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу ўзгартиришлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг сонини қисқартириб уларга берилаётган моддий ёрдамни қисқартириш эмас балким давлат томонидан берилаётган нафақаларни адолатлилик тамойили билан тақсимланиши ва ушбу тоифага кирмайдиган фуқароларни виждонсиз хатти-ҳаракатларини олдини олишга қаратилган.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати