Янгиликлар
Янгиликлар
2023-11-02
🌍 Ижтимоий тармоқда Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилоят бошқармасининг– “Санитария бошқармаси 41 нафар ходимнинг иш ҳақини қачон тўлаб беради? номли хабар тарқалган эди.
✅ Мазкур мурожаат юзасидан Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорат инспексияси томонидан ўрганиш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди. Хусусан- “Навоий вилояти Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг 41 нафар ходимининг 2020-2021 йиллардаги пандемия даврида иш ҳақига қўшимча тўловлар тўланмай қолганлиги юзасидан бўлган мурожаати юзасидан 2023-йил феврал ойида 41 нафар ходимга иш ҳақини тўлаб бериш бўйича Кармана туманлараро судининг ҳал қилув қарори чиқарилган. Вилоят СЕО ва ЖС бошқармаси масъул ходимлари томонидан киритилган даъво аризаси юзасидан кўрилган аппеляция инстанцияси натижасига кўра биринчи инстанция суд қарорини бекор қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2023 йил феврал ойидаги бўйруқларига асосан 41 нафар ходимга 863 792 000 сумлик Суд бўйруқлари чиқариб берилган.
Юқоридаги бўйруқлар суд органлари томонидан тегишли молиявий ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмасдан, муҳокама қилинмасдан бўйруқ чиқарилганлиги сабабли СЕО ва ЖСБ томонидан Судга қайта ўрганиб чиқилиши юзасидан эътирознома берилган ва суд бўйруқлари бекор қилинган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган 41-нафар ходимларнинг 31 нафари томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинганлиги сабабли ушбу 31 нафар ходимга Кармана туманлараро судининг 2-2101-2302/10012- сонли, 2-2101-2301/10617-сонли, 2/2101-2302/10302-сонли қарорларига асосан 650 712.5 минг сўм маблағлар ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2023 йил 10 февралдаги 28/-00654-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йили учун, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида коронавирус инфекциясига жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори билан боғлиқ тўловлар (меҳнат таътили, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ва бошқалар) учун маблағлар кўзда тутилмаганлиги маълум қилинган.
Бироқ Республика СЕО ва ЖС хизмати томонидан 2023 йил 27 январ кунида 29-04760-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 10 феврал кунидаги 28/1-00654-сонли жавоб хатида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йили учун, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида коронавирус инфекциясига жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори билан боғлиқ тўловлар (меҳнат таътили, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ва бошқалар) учун маблағлар кўзда тутилмаганлиги маълум қилинган.
Фуқаролик процессуал кодексининг 320-348-моддаларига талабига кўра биринчи суд инстанциясининг юқорида кўрсатилган ҳал қилув қарорлари устидан Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатига жавобгар Навоий вилояти СЕО ва ЖСХ бошқармаси томонидан 2023 йил 25 сентябр санасида апелляция тартибида шикоят киритилган. Бундан ташқари МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан Навоий вилояти СЕО ва ЖСХ бошқармасига нисбатан юритилган ижро иши доирасида, ушбу корхона асосий воситалари хатланиб, асосий ҳисоб рақамларидаги бухгалтерия операциялари амалга ошириш учун тақиқ қўйилган. Ҳозирги кунда Навоий вилояти СЕО ва ЖСХ бошқармаси масъул ходимлари томонидан 31 нафар ходимга Кармана туманлараро судининг 2-2101-2302/10012- сонли, 2-2101-2301/10617-сонли, 2/2101-2302/10302-сонли қарорларига асосан 650 712.5 минг сўм маблағлар ундириш юзасидан Навоий вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармасига юқоридаги маблағларни ундириб беришлик учун тегишли сўров хатлари юборилган. Ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини ундириш юзасидан ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги, ҳамда Навоий вилояти ҳокими томонидан 2023-йил 1-ноябр кунида тасдқиланган Навоий вилояти СЕО ва ЖСХ бошқармаси ходимлари томонидан ёзилган мурожаатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган бўлиб, мазкур мурожаат юзасидан атрофлича ўрганиш ўтказилаётганлиги ҳамда бунинг натижалари бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.
Навоий вилоят Камбагъалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси
Ахборот хизмати.