Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ijtimoiy nafaqa endi faqat ehtiyojmand oilalarga beriladi

error

2023-11-03

Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллаларда “нега қўшним молиявий шароити меникидан яхшироқ бўлса-да нафақа пули олади, менга эса рад этилади”, деган мазмундаги шикоятларни кўп учратиш мумкин.

 Ўзбекистонда 2022 йилда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида нафақа олганларнинг 5,6 фоизи ўзига тўқ ва 12,5 фоизи ўрта аҳволдаги оилалар эканлиги аниқланган. Шундан келиб чиқиб 2022 йилда жами нафақа олувчи оилаларнинг 18,1 фоизи ҳақиқатда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлмаган оилалар ҳисобланади.

Ўз-ўзидан иккинчи оилада “Нега шароити бир хил оилага икки хил қаралмоқда?», “Кимдир бунга тайинлаб берган”, “Тайинлаш учун пул бериш керак”, деган ма’нода норозилик ва тизимга нисбатан ишончсизлик туғилади.

Бунга асосий сабаб, нафақа тайинлангандан кейин оиланинг иқтисодий аҳволи мониторинг қилинмасдан, муддат якунига қадар тўловни амалга ошириш ҳисобланади.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва жамиятда учраб турган ижтимоий адолацизлик ҳолатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам та’минланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 Ушбу қарор лойиҳасида бу каби камчиликлар ечимини кўриш мумкин.

Яъни, оиланинг иқтисодий аҳволи автоматик равишда вазирлик ва идоралардан олинадиган электрон маълумотларга мувофиқ ҳар ойда мониторинг қилиб борилади ҳамда иқтисодий ҳолати яхшиланган оилаларга нафақаларни тўхтатиш амалиёти жорий этилмоқда.

  Манба (https://uza.uz/posts/532704)