Янгиликлар
Янгиликлар
2023-11-03
Инсон хавфсизлигини таъминлаш айниқса уни иш жараёнида бевосита ишлаб чиқаришда ўз долзарблигини кўрсатади. Технологик жараённинг мураккаблиги, технологик режимларга бўлган талабларнинг юқорилиги меҳнат муҳофазаси тадбирларига бўлган талабларининг ортиб боришини талаб қилмоқда.
Айни мақсадда Навоий Вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспексияси томонидан Қизилтепа туманидаги 5-сон Жазони ижро этиш колониясида, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Жазони ижро этиш колониясининг ишлаб чиқариш ҳудудидаги ишчи маҳкумлар ва масъулларга бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларни олдини олиш, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишлари бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Шунингдек, ишлаб чиқариш сехларида техника хавфсизлигини кучайтириш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Бош бошқарма ахборот хизмати