Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Yangi tahrirdagi mehnat kodeksi hamda Mehnat muhofazasi bo'yicha davra suhbati tashkil etildi

error

2023-11-03

Ишчи ходимнинг иши техника ёки технологиялар билан боғлиқ бўлса, хавфсизлик қоидаларини билиш ва унга амал қилиш ўта муҳим. Иш берувчи билан ишчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаларида иш жараёнида юзага келган бахциз ҳодисалар ёки бирор бир фалокат натижасида юз берган ҳолатлар учун тегишли тартибда тўловлар ва ҳоказолар кўзда тутилган, аммо энг яхшиси, нохуш ҳолатлар юз беришининг олдини олишдир.

Шу мақсадда жорий йилнинг 3-ноябр куни Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспексияси ташаббуси билан Навоий шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасида янги таҳрирдаги меҳнат кодекси ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

 Тадбир аввалида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қай тарзда ташкил этилганлиги билан яқиндан танишилиб, сўнгра ишчи ходимлар билан суҳбатлашилди. Унда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси, тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида мавзу юзасидан иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди. 

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси 
Ахборот хизмати.