Янгиликлар
Янгиликлар
2022-10-05
🌐Ижтимоий тармоқларда “Навоий шаҳар ҳокимининг топшириғи билан 5 октябрь куни эрта тонгдан шаҳардаги бюджет ташкилотларининг ходимларига пахта теримига чиқишлари шартлиги маълум қилинган” мазмунида тарқалган хабар юзасидан Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Қайд этилган ушбу ҳолатлар бўйича Навоий шаҳридаги И.Каримов шоҳкўчасида жойлашган 9-кичик туман бозорчаси ёнидаги автотураргоҳдан, "Ғалаба" шоҳкўчасидаги чорраҳа ёнидан ва “Умид” қўрғонида жойлашган автотураргоҳдан кўнгилли (ишсиз) фуқаролар Кармана туманида жойлашган фермер хўжаликлари пахта даласига пахта йиғим-терими учун (транспорт ташкил этилган ҳолда) ихтиёрий равишда кетаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Навоий шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотлари ходимлари пахта теримига жалб этилмаганлиги, мазкур мақола юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланмаганлиги маълум қилинади.