Янгиликлар
Янгиликлар
2023-01-18
2022 йилда “Армияда хизматни ўтаган фуқароларни иш
билан таъминлаш тизимининг самарадорлиги”
юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 13-июндаги “Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида”ги 339-сон қарори билан асосий вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур қарорга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби тасдиқланган.
Ҳудудий коммисиялар томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги
тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддасига
мувофиқ 2022 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган шахсларни
бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишли қарорларига
асосан 20 нафардан ортиқ ходим ишловчи корхона, ташкилотларда
ҳарбий хизматдан қайтган хизматчилар учун 231 нафар иш ўринлари захираланган ва ушбу иш
ўринларига
130 нафар муддатли
ҳарбий хизматни ўтаб қайтган шахслар ишга жойлаштирилган.
Бандлик бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган шахсларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик фаолияти бошлашлари учун субсидия маблағлари бериш юзасидан амалий чоралар доимий равишда кўриб борилмоқда.
2022 йилда вилоят бўйича 868 нафар фуқаролар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб захирага бўшатилган. Шундан 68 нафари ҳарбий қисмда хизматни давом эттириш учун қолган бўлиб, 800 нафарининг бандлигини таъминлаш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жами 527 нафарининг бандлиги
таъминланган бўлиб, шундан;
-190 нафари корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига
жойлаштирилган,
- 50 нафари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилинган,
- 6 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган,
- 2 нафарига субсидия ажратилган,
Мисол учун: Навбаҳор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали Боқиев Асқарбек Шамсиддин ўғлига Субсидия ажратиш орқали (Пайвандлаш ускунаси) олиб берилиб бандлиги таъминланди.
- 53 нафари ўзини-ўзи банд қилган,
- 165 нафари олий ва 56 нафари ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган,
- 5 нафари фуқаролар талаб юқори бўлган касб-ҳунар йўналишлари бўйича ўқитиш орқали бандлигига кўмаклашилган,
Жумладан; Қизилтепа тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали “Қизилтепа қурилиш коллежида”
Мардонов Шухрат Шавкат ўғли (Электромонтажчи электирик) йўналиши бўйича,
Акрамов Дилшоджон Ҳайитмурод ўғли (Пўлат ва темир бетон конструксиялар монтажчиси) йўналиши бўйича,
Ибодуллаев Шухрат Валижон ўғли Стропалчи (Кран машинисти ёрдамчиси) йўналиши бўйича,
Бердимуродов Равшан Вали ўғли (Электромонтажчи электирик) йўналиши бўйича,
Ҳамда Нурота тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Навоий шаҳри “Ишга марҳамат” мономарказида
Муфтуллоев Насриддин Баходир ўғли (Металларга ишлов бериш) йўналиши бўйича ўқиб чиқди.
Шунингдек 232 нафар ҳарбий хизматдан қайтганларнинг
55 нафари (хизмат кўрсатиш бўйича),
28 нафари (қурилиш ишлари бўйича),
10 нафари (савдо йўналиши бўйича),
139 нафари (бошқа йўналишлар бўйича) ташкил этади.
Мисол учун; Зарафшон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали Исломов Сардоржон Зокиржон ўғли “Зарафшон тиббий санитария” қисмига 107-сонли квота йўлланмаси орқали ёрдамчи ишчи вазифасига (2 млн 200 минг) ойлик маоши билан ишга жойлаштирилди.
Хатирчи туманида Мухторов Фурқат Алишер ўғли ўзини ўзи банд қилиш (Қишлоқ хўжалиги ер чопиш) орқали бандлиги таъминланди.
41 нафар фуқаролар чет элга ва бошқа вилоятга кўчиб кетган бўлиб ҳисобдан чиқарилган.
Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган фуқароларни бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркалари” ўтказилиб келинмоқда.
2022 йилда вилоят бўйича 110 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилган. Ярмаркаларда 3 130 та корхона ва ташкилотлар 12 652 та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашган. Мазкур ярмаркаларга жами 9 396 нафар фуқаро жалб этилган, шундан 135 нафари муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган шахсларни ташкил этади.
Ярмаркаларда қатнашган
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган
шахсларнинг 80 нафари ишга
жойлаштирилди. Шунингдек, 5 нафари касб-ҳунарга
ўқитиш курсларига юборилди ва
50 нафарига меҳнат қонунчилиги
бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Жумладан;
Меҳнат вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ўртасида Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган шахсларнинг электрон рўйхатлари шакллантирилиб, маълумот алмашиш тизими рақамлаштирилган;
Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида Мудофаа вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларга асосан, уларнинг бандлигини таъминлашда алоҳида функционал жорий этилган.
Бунда, бандлиги таъминланган шахсларни мониторинг қилишнинг шаффоф тизими яратилган;