Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2023-02-27

Ижтимоий тармоқларда "фуқаро С.Эргашев, ҳарбий госпиталда стационар даволаниш даврида бўлган маҳалда меҳнат қонунчилигига зид равишда ноҳақ ишдан бўшатилганидан шикоят қилган" мазмунидаги тарқалган хабар юзасидан Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан аниқланишича, Навоий халқаро аеропортида жойлашган 64911-сонли ҳарбий қисм томонидан фуқаро Эргашев Сирож Нажмиддинович 2012 йил 25 апрел кунидан 8 май кунига қадар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили даврида 2012 йил 4 май куни у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган. 


 


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддасига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳолатлари белгилаб берилган бўлиб, мазкур модданинг 3-қисмида “Ходим вақтинча меҳнатга қобилятсизлик ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмайди”.




Фуқаро С.Эргашевга Ҳарбий хизматчиларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ низолар мавжуд бўлган тақдирда махсус Ҳарбий низомлар билан тартибга солиниши ва Ҳарбий прокуратурага мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.