Янгиликлар
Янгиликлар
2023-06-01
Ўзбекистон Республикаси томонидан 2023 йил 6 май куни “Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавони ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июн) ратификация қилиш ҳақида” ги ЎРҚ-840-сонли Қонуни қабул қилинган.
Иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатимизда ушбу Қонун орқали қабул қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг 148-сонли Конвенцияси корхона ташкилотлар, уларнинг ишлаб чиқаришларида ўз фаолиятини олиб бораётган инсонларни иш жараёнида юзага келадиан хавф-хатардан ҳимоя қилиш, хавф-хатарни бошқариш, жиловлаш назарда тутилганлиги билан аҳамиятлидир.
Конвенциянинг 3-моддасида унинг мақсадлари очиб берилган:
а) "ҳавонинг ифлосланиши" тушунчаси физик ҳолатларидан қатьий назар, соғлиқ учун зарарли бўлган ёки бошқа муносабатда хавфли ҳисобланувчи моддалар билан ҳавонинг ҳар қандай ифлосланишини қамраб олади;
б) "шовқин" тушунчаси ешитиш қобилиятининг йўқолишини чақирувчи ёки соғлиқ учун зарарли бўлган ёки бошқа муносабатда хавфли ҳисобланувчи ҳар қандай товушни қамраб олади;
с) "тебраниш" тушунчаси қаттиқ жисмлар билан инсон танасига узатилувчи, соғлиқ учун зарарли бўлган ёки бошқа муносабатда хавфли ҳисобланувчи ҳар қандай тебранишни қамраб олади.
Биз биламизки ишлаб чиқаришлардаги бундай ҳолатларни инсонларга, ишчи ходимларга таъсирини текшириш бўйича 2014 йил 15 сентябрдаги Вазирлар Махкамасининг 263-сонли қарори асосида корхона ташкилотларда иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилади. Aттестация натижалари асосида “ҳавони ифлосланиши”, “шовқин” ва тебранишларни камайтириш чоралари кўрилади ёки шу каби ишларда банд бўлган ишчи ходимларга махсус ҳимоя воситалари, иш соатларини камайтириш ёки қўшимча дам олиш кунлари қўшиб берилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Иш берувчилар ва уларнинг масъулларидан корхона ташкилотларда ишчиларни ишга жалб етишда иш жараёнларидаги хавфли ва зарарли омилларни тўлиқ ўрганиб чиқиб ушбу омилларни имкон қадар камайтиришга еришган ҳолда мазкур конвенция талабларидан келиб чиқиб иш олиб боришлари сўралади.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик бош бошқармаси