Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Аҳоли бандлигини та`минлаш чоралари

error

2023-06-07

Қизилтепа туманида дастур доирасида камбағал оилалардаги ишсиз фуқароларни доимий ишга қабул қилган корхоналарга берилаётган имтиёзлар юзасидан, лойиҳага киритилаётган жойлардаги тадбиркорлик суб`ектларига бориб тушунтиришлар олиб борилди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Атамуродов ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев раҳбарлигида ҳамда тумандаги тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ўрганишлар олиб борилди.

Дастлабки манзил 900 ўринга мўлжалланган касб-ҳунарга ўргатиш мактабида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг туманнинг "Маликобод" маҳалласида жойлашган яқин кунларда иш бошламоқчи бўлган, биринчи босқичда 100 нафар, жами 230 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида турган  йирик тикувчилик  "СВС НАВОИЙ" МЧЖга ташриф буюриб, тадбиркор З.Эгамов лойиҳалари ўрганилди ва ишга қирмоқчи бўлган шу маҳалланинг ишсиз фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, таклиф ва мурожаатлар ечими юзасидан тегишли туман раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек ўрганувчилар "Бунёдкор" маҳалласида бўлиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қуйган замонавий  стол-стул ишлаб чиқарувчи тадбиркор Н.Эргашев, фаолиятини ўргандилар. Тадбиркор ижтимоий рестрда рўйҳатда турувчи 20 нафар ишсиз хотин-қизларни, 3 нафар йигитларни  бандлигини таъминлагани ҳамда келгусида яна 30 га яқин бўш иш ўрни яратиш истаги борлигини билдирди. Шу куни ўрганишлар жараёнида тадбиркорларнинг таклиф ва лойиҳалари  ўрганилди.

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси

Ахборот хизмати