Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#ИНСОН_ҚАДРИ

error

2023-06-12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари" юзасидан

Бугун вилоят ҳокими Н.Турсунов раҳбарлигида, Навоий шаҳрининг кичик иқтисодий саноат зонасида жойлашган "NEW IRRIGATION GULTURE" МЧЖ тикувчилик корхонаси фаолияти о`рганилди.

Унда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллайев ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ўрганишлар олиб борилди.

Дастлаб ўрганувчилар "NEW IRRIGATION GULTURE"  МЧЖ да ишчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишдилар, сўнгра фуқароларни мурожаатларини ўз жойида эшитиш, ўрганиш ва ечимини таъминлаш мақсадида, яқинда ишга қабул қилинган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, таклиф ва мурожаатлар ечими юзасидан тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек "NEW IRRIGATION GULTURE"  МЧЖ раҳбари Д.Саидова лойиҳаси ўрганилиб, «20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис» дастур бўйича берилаётган имтиёзлар, шарт-шароитлар бирма-бир тўлиқ тушунтирилиб ўтилди.

Мазкур тикувчилик корхонасида асосан махсус кийимлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда 50 нафар хотин-қизларни доимий иш о`рни билан таъминлаган. Шундан 11 нафари "Aёллар дафтари"да рўйҳатда турувчи фуқаролардир. Келгусида ушбу корхонага "Aёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари" да рўйҳатда турувчи яна 100 нафар хотин-қизларни доимий ишга қабул қилиш режалаштирилган.


Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси  Aхборот хизмати