Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Тадбиркорлар мурожаати ижобий ечим топмоқда

error

2023-06-13

Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев томонидан ўтказилган сайёр қабулда “ЖЖС СИЛК ТЕХТИЛЕ ГРОУП” МЧЖ корхонаси раҳбари  З.Санақулова 20 нафар ишга кириш истаги бўлган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорнинг таклиф ва мурожаати шу куннинг ўзида ўрганилиб.  

Вилоят Камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармаси, туман Камбағалликни қисқартириш  ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Нурота тумани "Ишга марҳамат" Мономаркази ҳамда “ЖЖС СИЛК ТЕХТИЛЕ ГРОУП” МЧЖ корхонаси ҳамкорлигида корхонанинг ўзида тикувчилик йўналишида қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармаси, Касбга ўқитиш ва миллий малака бўлими бошлиғи И.Расулов корхонада тикувчилик ҳунарини ўрганаётган  хотин-қизлар билан суҳбатлашиб уларга яратилган шароитлар билан танишди.

Қувонарлиси ўқиш жараёнида ҳар ой фуқароларга степендия маблағлари тўлаб берилади ва ўқувчилар назарий билим олиш билан бирга, бевосита ишлаб чиқариш корхонасида амалиёт жараёнларида иштирок этадилар.

📌Муҳими 20 нафар ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунар эгаллагач корхонанинг ўзида ишга жойлашиш имконияти яратилмоқда.

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси 

Ахборот хизмати.