Янгиликлар
Янгиликлар
2023-06-15
✅Муҳтож фуқароларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни юқори поғонага кўтариш, янада сифатини ошириш ҳамда ижтимоий ходимларни рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3787-сонли қарорининг
15-бандига мувофиқ, ҳар икки йилда “Йилнинг энг яхши ижтимоий ходими” касбий кўрик танловини ўтказиш белгиланган.
✅Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев ташаббуси билан, жорий йилнинг 13-июн куни Навбаҳор туманида, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ижтимоий ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши ижтимоий ходими” кўрик танлови ўтказилди.
✅Мазкур танловда иштирокчиларнинг 5 нафари ўзаро беллашди. Унда танловнинг барча шартларидан ўз ихтидор ва қобилиятини намоён эта олган иштирокчиларни ҳакамлар ҳайъати муносиб баҳолади. Унга кўра Г.Дўстова 3-ўринни, Д.Ибрагимова 2-ўринни, И.Сатторова фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Танлов ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати