Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Инсон_қадри

error

2023-06-17

Жорий йилнинг 14-июн куни Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев раҳбарлигида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими бошлиғи Д.Очилов, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида, Навбаҳор туманидаги «Ёшлар дафтари» рўйхатида турувчи ёшларга ҳоким ёрдамчилари тафсияномаси асосида ажратилган имтиёзли кредит ва субсидияларнинг натижадорлиги ўрганилди. 

Унда туманнинг "Навкар" МФЙ да яшовчи «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган, А.Махаматқулов 33 млн соъм  имтиёзли кредит эвазига сувни қайта ишлашни йўлга қўйди.Бугунги кунда «Ахрор Wатер» Оилавий корхонасини ташкил этиб 3 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга эришди.

Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи яна бир ҳамюртимиз Х.Тошқулова хонадонида ҳам ўз маблағлари ҳисобидан мўжазгина иссиқхона ташкил этилган. Айни дамда тадбиркор даромадни янада кенгайтириш мақсадида ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилди. Тавсияномага асосан фуқарога 50 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб ҳозирги кунда яна 4 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилмоқда.

Шу куни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан «Ёшлар дафтари» да рўйхатда турувчи 2 нафар хотин-қиз, М.Қосимова ҳамда К.Хамдамоваларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди. Бу каби амалий ишлар ҳудудларда давом этмоқда.

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати.