Янгиликлар
Янгиликлар
2023-07-14
Қизилтепа туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги 93-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-июл кунидаги 279-сонли қарор ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев раҳбарлигида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар иштирок этишди.
Семинарда Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таʼминлашда янги босқичга ўтиш ҳамда дастур доирасида тадбиркорларга яратилган шарт-шароит, имтиёз ва қулайликлар ҳақида кенг тушунчалар берилиб, тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди ҳамда қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати