Янгиликлар
Янгиликлар
2023-07-29
🌍Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Эркин Абдуллаев томонидан Навоий Кон Металлургия Комбинати "ДАУГИЗТАУ" кон бошқармаси "Ноқонуний топшириқлар ва мажбурий меҳнатга жалб қилишмоқда" сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинган эди.
✅Ушбу мурожаатдаги ҳолат юзасидан тегишли масъуллар томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари якунларига кўра, фуқаро Эркин Абдуллаев мурожаатида келтирилган важлар бўйича, Навоий Кон Металлургия Комбинати "ДАУГИЗТАУ" кон бошқармасида мажбурий меҳнатга жалб қилиш юзасидан ўрганиш ўтказилганда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 51-моддаси бўйича қонун бузилиш ҳолати аниқланмаганлигини маълум қиламиз.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқарма ахборот хизмати