Янгиликлар
Янгиликлар
2023-07-29
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан Хатирчи туманининг "қизил" тоифадаги маҳаллалар, рўйхатига "Новжа" маҳалласи ҳам критилган эди.
Мазкур маҳаллада Республика ишчи гуруҳи ҳамда тегишли раҳбарлар томонидан масъуллар учун йиғилиш ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқов, Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Фармон ижросини та’минлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг тўлиқ базасини шакллантириш бўйича маҳаллада штап ташкил этилди. Масъулларга мазкур маҳаллада "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш бўйича белгиланган вазифаларни мазмун-моҳияти ҳамда улар ижросини таъминлаш юзасидан тушунтиришлар берилиб хатлов жараёнлари бошланди.
Маҳаллада хонадонларни хатловдан ўтказиш жараёнларида Республика ишчи гуруҳи ҳамда тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати