Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-02
Хатирчи туманидаги "Новжа" маҳалласи майдони жиҳатдан тумандаги кичик маҳаллалардан бири ҳисобланади. Мазкур маҳаллани ер майдони 80.3 гектарни ташкил этиб, унда 11 та кўча мавжуд. 520 та оила, 1871 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
Ҳозирда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари жорий этилиб, маҳалла инфратузилмаси тубдан такомиллашмоқда. Хусусан йўл таъмири, электр, газ ва ичимлик сув таъминоти яхшиланмоқда, ижтимоий объектлар, аҳоли хонадонлари ободонлаштирилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб оътиш жоизки, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати.
Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг