Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ - ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ

error

2023-08-04

Юртимизда 30-июлдан 30-августга қадар ободонлаштириш ойлиги доирасида бунёдкорлик ишлари янада жадал тус олди. Маҳалладан хонадонгача тамойили асосида маҳалла гузарлари, хонадонлар, зиёратгоҳу қабристонлар тартибга келтирилмоқда. Мазкур ишлар маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда. Айниқса вилоятимизнинг чекка ва олис ҳудудларидаги шароити оғир маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Жумладан Хатирчи тумани "Новжа" маҳалласига Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев ташриф буюриб, маҳалла аҳолисини ижтимоий аҳволи ҳамда олиб борилаётган обондонлаштириш ишлари билан танишди. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар юзасидан масъулларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди. Ташриф давомида якка ёлғиз ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди. Хусусан Саидов Вапоқул отахоннинг хонадонида бўлиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ободонлаштириш ойлиги доирасида бу каби тадбирлар орқали вилоятимизнинг олис ҳудудлари ҳам ободликка юз тутмоқда. Ҳал этилиши кечга қолган, аҳоли кайфиятига та’сир қилаётган муаммолар эса навбат билан ўз ечимини топмоқда. Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати