Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

# “Омбудсман мактаби” доирасида семинар

error

2023-09-08

Кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Қизилтепа туманида "Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат ҳуқуқи масалалари” мавзусида “Омбудсман мактаби” доирасида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова, Навоий вилоятидаги минтақавий вакили (Омбудсман) Ш.Джўраев ва вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Мазкур тадбир бошида Феруза Эшматова сўз олиб, барча вилоятларда   “Омбудсман мактаби” лари ташкил этилганлиги, инсон ҳуқуқлари, фуқаро мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси  бошлиғи Л.Хайруллаев сўзга чиқиб камбағалликни қисқартириш - аҳолини тадбиркорликка жалб этиш бўйича тушунчалар берди. Шунингдек касбга тайёрлаш ва касаначиликни кенгайтириш, иш ўринларини яратиш масалаларида ҳам тўхталиб тадбир иштирокчиларини мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берди.

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси 

Ахборот хизмати