Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-11
Бугун вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев ва бошқарма Комплеанс назорат шуъбаси бош мутахассиси А.Хожамшукуров иштирокида "Коррупсия- миллат душмани" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бўлим бошлиқлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Тадбирда иштирокчиларга ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан бири коррупсия эканлигини, Коррупсия - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши тўғрисида тушунчалар берилди.
Барча ходимларга иш фаолияти давомида коррупсия холатларига йўл қўймаслик ҳамда бундай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган тақдирда, жиноий жавобгарлик ва меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари кўрилиши бўйича огоҳлантирилди.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати