Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Коррупция- миллат душмани.

error

2023-09-12

Коррупция ма’навий нуқтаи назардан ахлоқсизлик ва иллат, ҳуқуқий жиҳатдан жиноят ҳисобланади. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши курашиш муҳим аҳамият касб этади.

Айни мақсадда  Хатирчи туман ҳокимлигида, туман ҳокими в.в.б  И.Мухаммадиев ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев раҳбарлигида "Коррупсия- миллат душмани" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ходимлари, ҳудуддаги маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Тадбирда давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид жиноятларнинг содир этилиш оқибатлари ва уларнинг олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.

Бошқарма ахборот хизмати