Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-12
Бугун Қизилтепа туман ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ҳамкорлигида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 19 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар иштирок этди. Шундан 13 та бюджет ташкилотлари ҳамда 6 та хусусий корхоналар ўзларида мавжуд жами 385 та "бўш иш ўринлари" билан иштирок этишди.
Мазкур меҳнат ярмаркада 140 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар қатнашди. Жумладан, 103 нафар ишсизларни бандлиги таъминланди, 26 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Бошқарма ахборот хизмати
Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг