Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-13
Бугун Навбаҳор тумани "Чорвоқгузар" маҳалласида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Унда Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джўраев ҳамда МФЙ бешлиги иштирок этишди.
Қабулда тумандаги "Сарбозор","Чорвоқгузар" , "Навкар" маҳаллалари аҳолиси қатнашди. Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муаммоларга оқилона ечим топиш мақсадида ташкил қилинган сайёр қабулда, фуқаролардан турли йўналишларда 30 га яқин мурожаатлар қабул қилинди.
Аҳолидан йўлланган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди. Уларнинг аксарияти жойида бартараф этилди. Ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, тегишли масъулларга уларни ўрганиб, ҳал этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, қабул сўнгида “Навкар” МФЙда истиқомат қилувчи "Аёллар дафтари"да рўйҳатда турган икки нафар хотин-қизга ҳоким ёрдамчисининг тавсияномасига асосан субсидия эвазига замонавий тикув машинаси топширилди.
Шуни айтишимиз жоизки, ажратилган ушбу субсидиялар хотин-қизларимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бошқарма ахборот хизмати