Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Инсон қадри учун

error

2023-09-16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-июлдаги ПҚ-331-сонли "Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар.

Хатирчи туман ҳокими в.в.б И.Муҳаммадиев, Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиғи И.Тошонов ҳамда тегишли масъуллар иштирокида "Дамариқ" МФЙ ҳудудидаги бўш турган биноларни жойига бориб ўрганилиб муҳокама қилинди.

Мақсад ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини жадаллаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, касаначиликни кенгайтириш ушбу асосда доимий иш жойлари ташкил этилишини та’минлаш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, микромарказларни истиқболда ташкил этиш. 

Шу мақсадда, Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев  ўрганишлар давомида микромарказ ташкил этиш бўйича, тегишли мас’улларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, қат’ий назоратга олинишини та’кидлади.

Бу каби аниқ мақсадли ўрганишлар натижасида, янги иш ўринлари, аҳоли бандлигини таъминлашдек устувор вазифаларни белгилашда дастурил амал бўлиб хизмат қилади. 

Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқарма 

ахборот хизмати.