Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-16
Президентимизнинг 2022-йил 25-октаябр кунидаги "2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида" ги 408-сонли қарорига асосан, Навоий шаҳридаги "Чинор" маҳалла биноси умумий қиймати 850 млн. сўм маблағ эвазига янгидан барпо этилди.
Бугун Навоий шаҳридаги "Чинор" маҳалласи фаоллари учун бугунги тантананинг қувончи ўзгача. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ёки ҳал этиш маҳалла бешлигига қулайлик яратиш мақсадида янги бино фойдаланишга топширилди. Узоқ кутилган совға маҳалла аҳлининг кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади.
Дастлаб тадбирда давлатимиз мадҳияси янгради, маросимда сўз олганлар маҳалла аҳлини ушбу қутлуғ кун ва топширилган янги бино билан қутлади. Шундан соʻнг, рамзий боғич кесиш маросими оʻтказилиб, янги бинода яратилган шарт-шароитлар коʻздан кечирилди. Нуронийлар келгусида мазкур иншоот кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилишини, юртимизни тинчлигини сўраб, дуога қўл очишди.
Мазкур маҳаллада кўп қаватли уйлар сони 31 та ташкил этади, унда 5870 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик бош бошқармаси
ахборот хизмати