Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

error

2023-09-19

Бугун Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев ҳамда тегишли масъуллар иштирокида туманда қурилиши режалаштирилган "Касб-ҳунар"  ўқув маркази лойиҳаси билан танишди.

Хусусан бу лойиҳа бўйича 24 нафар ишсизлар бандлиги таъминланиши кўзда тутилган. Шунингдек ушбу марказда касбга эга бўлмаган ҳамда ишсиз фуқаролар ўқитилиб касб эгаллагач, ўз ишини топишига амалий кўмак берилади.

Шу мақсадда, Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев  ўрганишлар давомида "Касб-ҳунар"  ўқув маркази ташкил этиш бўйича, тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, марказни қуруш учун биринчи тамал тошини қўйди.

Кўрилаётган бу чора-тадбирлар замирида иккита энг асосий мақсад – ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини та’минлаш, натижада оилаларга барқарор даромад манбаи яратиш кўзда тутилган.

Бошқарма ахборот хизмати