Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-22
Бугунги кунда вилоятимизда ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун Конимех тумани Касб-ҳунар мактабида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Касб-ҳунар мактаби битирувчилари, хотин-қизлар ҳамда ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда тумандаги 31 та корхона ва ташкилотлар, жумладан 21 та бюджет ташкилотлари, 10 та хусусий корхоналар ўзларида мавжуд 96 та бўш иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар наъмуналари билан иштирок этишди.
Мазкур ярмаркада 120 нафарга яқин ишсиз фуқаролар қатнашди. Шундан 55 нафар хотин-қизларни ташкил этади.
Ярмарка давомида 15 нафар фуқаролар корхона ва ташкилотларга доимий ишга жойлаштирилди. Шунингдек 31 нафар касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқаролар Касб-ҳунар мактабларига касбга йўналтирилди. 5 нафар "Аёллар дафтари"да рўйҳатда турган хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан замонавий тикув машинаси субсидия асосида ажратилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Ўйлаймизки, ушбу хотин-қизларимиз яқин йилларда фаолиятларини кенгайтириб, ишчи ўринлари яратиш орқали ишсизликни камайтиришга ва аёлларимизни ҳунар ўрганишларига муносиб ҳиссасини қўшишади.
Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси
Ахборот хизмати