Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-28
Нурота тумани Ғ.Ғулом" маҳалласи "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари билан биргаликда мазкур маҳалла ишсиз аҳолисини бандлигини таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Нурота туманидаги 1- сонли "Ихтисослаштирилган мактаби"да ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда тумандаги 60 дан зиёд корхона ва ташкилотлар 220 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Мазкур ярмаркада 20 нафар фуқаролар доимий иш билан бандлиги таъминланди, 12 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилиб 41 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.
Шунингдек, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтарида" рўйҳатда турган 50 нафар хотин-қизларга тикув машиналари субсидия асосида топширилди.
Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси
Ахборот хизмати